БОҒОТ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 2021 ЙИЛ 29 АВГУСТ КУНИ «МАЪНАВИЯТ» МАҲАЛЛАСИДА ЖОЙЛАШГАН «ИНВЕСТ АВТО ГРАНТ» МЧЖ ИШГА ТУШДИ
Боғот тумани «Маънавият» маҳалласида янги ишга туширилаётган «ИНВЕСТ АВТО ГРАНТ» МЧЖ тадбиркор Худайберганов Матчонбой Рахимбоевичнинг ташаббуси билан 2020 йил 15 майда аукцион савдолари орқали олинган. Ҳозирги кунда 45 та ишчи ўрни яратиб халқимизга хизмат қилмоқда. Тадбиркор Германия, Польша, Латвияда ишлаб чиқарилган 50 та юк ташувчи фура машиналарини ўз ҳисобидан сотиб олган. Боғотда янги объект хизмат кўрсатиш йўналишидаги лойиҳа асосида халқаро логистика маркази ташкил этилди. Тадбиркор лойиҳани ишга тушириш жараёнида банк кредити 2 000 (млн.сўм) ва ўзининг маблағи ҳисобидан 5 700 ( млн.сўм) ҳисобига янги халқаро юк ташиш марказини очиб ўз тадбиркорлигини бошлади.Тадбирда вилоят ҳокиминынг ўринбосари Шавкат Туляганов ҳамда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевлар қатнашдилар.
Bosh sahifaga qaytish