ХУШХАБАРЛАР КЕЛАВЕРСИН БОҒОТДАН
Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга 1- сектор ҳудудидаги «Қорабоғ» маҳалласи биноси фойдаланишга топширилди. Бу маҳалла фуқаролар йиғини биноси маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли учун ажойиб туҳфа бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бинонинг очилиш маросимларида сўзга чиққан, Боғот тумани ҳокими Шавкпт Яхшибаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тўғрисида ва 2021 йилнинг мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилингани, «Маҳаллабай» тизимнинг аҳоли учун афзалликлари тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз биносига эга бўлиб, аҳоли ва ходимлар учун барча қулайликлар яратилганлиги, бунга жавобан эса ҳар бир ходим жонкуярлик билан ишлаши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.Маҳалла биноларининг очилиш тадбирларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи-туман ҳокими ўринбосари Т.Мирзаев, маҳалла имоми ва хожи оталар, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Bosh sahifaga qaytish