Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ» - ЁШЛАР КАМОЛОТИ УЧУН ТАРБИЯВИЙ ДАҚИҚАЛАРИ БИЛАН САМАРАЛИ БЎЛМОҚДА

    • Qog'ozga chop etish

    Эрталаблан учта авлод вакиллари автобусларга ўтириб Боғот туманидаги олиб борилаётгпн ислоҳотлар билан танишдилар, зиёратларга бордилар, ёшлар ва нуронийларнинг суҳбатлари куй наволарга уланиб кетди. Тадбир туманнинг чекка маҳалласи бўлган “Тўпчи” маҳалласининг энг сўлим гўшаси бўлмиш “Берди, Баҳодир, Ҳамро” фермер хўжалигига қарашли дам олиш масканида ўтказилди. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ҳокимлиги, Ёшлар агентлиги, туман маданият бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 120 нафардан зиёд иштирокчилар, шундан 80 нафар ёшлар, 40 нафар нуронийлар қатнашди. Тадбирда туманнинг фаол ёшлари, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар қатлами, кекса нуронийлар, меҳнат фахрийлари иштирок қилдилар. Учрашувда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев сўзга чиқиб, туманда истиқлол йилларида, айниқса кейинги беш йилда эришилган ютуқлар, амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини аниқ рақамлар ва ҳаётий мисоллар орқали гапириб ўтди. Тадбирда сўз олган “Ўзбекистон Қаҳрамони” Шарифбой Ражабов, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, кекса шифокор Н.Бекчанов, меҳнат фахрийлари А.Матяқубова ва бошқалар юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.Ёшлар вакилларидан О.Матниёзов, Р.Эгамбердиевлар мамлакатимизда, вилоятимизда, туманимизда олиб борилаётган ислоҳатлар айниқса кейинги 5 йилдаги ўзгаришлар ҳақида гапириб, яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, янги Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини айтиб ўтдилар.Учрашув давомида дилкаш суҳбатлар ташкил этилиб, иштирокчилар “Аму соҳили” ашула ва рақс дастасининг хушовоз хонандалари ва раққосалари томонидан ижро қилинган дилрабо куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар. Тадбирда кекса авлод вакилларининг бир гуруҳига Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг “ТАШАККУРНОМАСИ” топширилди.Ўтказилган тадбир ижтимоий тармоқларда ёритилди ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан “Хоразм - 24”, “Ўзбекистон - 24” телеканалининг ОАВ ходимлари томонидан лавҳаларга олинди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?