«КУМУШ ТОЛА» - БИЗНИНГ МИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗ
«Фабрикамиз жорий йилнинг октябрь - ноябрь ойларида ишга туширилади, янгидан 80 нафар иш ўрни яратилади, хотин- қизлар иш билан бандлиги таъминланади», деди суҳбат давомида «Боғот Агро кластер» раҳбари Пўлат Аллаберганов. Боғотликлар азалдан пиллачилик билан шуғулланиб келади.
Пилла миллий қадриятларимиз, миллий бойлигимиз намунаси дея ипак қурти боқишга меҳр ила ёндошилиб, йилдан йилга маҳсулдорликни оширишга эришилмоқда. Суҳбат чоғида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев «Кумуш тола» – пилланинг сифатли ва ҳосилдор бўлиши бўйича ўзининг тавсияларини ҳам бериб ўтди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида меҳнатлари муносиб тақдирланган кластер раҳбари Пўлат Аллаберганов фабрика қурилиши жараёнида бор куч ва имкониятларни ишга солишини ва тезкор муддат ичида қурилишни сифатли якунланишини билдирди.
Bosh sahifaga qaytish