Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ- ЖАРАНГДОР ЯНГРАДИ!

    • Qog'ozga chop etish

    2021 йил 6 сентябрь куни Боғот туманидаги “Узумзор” шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 49-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Биринчи қўнғироқ” ва “Билимлар куни” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда шу ҳудуддан сайланган Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси Ибраҳимов Улуғбек Машарипович иштирок этди ва сўзга чиқди. Депутат У.Ибраҳимов ўз сўзида “Биринчи қўнғироқ” тадбирининг мақсади ва унинг мазмун моҳияти, 1-синфга қадам қўяётган болажонларга “Билимлар куни” тўғрисида кенг тушунтиришлар берди. Мактабнинг устоз ва мураббийларига, ишчи хизматчиларига ва тадбирга фарзандлари ва неваралари билан ташриф буюрган ота-оналарга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва фаолиятларига катта зафарлар тилади. Ҳар бир инсоннинг мукаммал даражада илм, тажриба ва маҳорат соҳиби бўлишлари учун қилган ҳаракатлари бесамара қолмаслигига алоҳида тўхталди. Айнан шу ҳудудда туғилиб ўсган Учқунбек Қуронбоев ва Нафисахон Шарипбоеваларнинг Токиода бўлиб ўтган паралимпия беллашувларида олтин ва бронза медалларига сазовор бўлганликлари бунга исбот эканини таъкидлади. Бундай юксак эътирофларга эришишларда беминнат хизмат қилган ва бевосита қўллаб-қувватлаганларга, ота оналарига, устоз ва мураббийларига Боғотлик табиатсеварлар номидан алоҳида миннатдорчилик билдирилди. Шундан кейин депутат У.Ибраҳимов ўқув йилининг дастлабки куни ўтказилган “Мустақиллик дарси”дан ўрин олган мавзулар бўйича 11-А-Б синфларларда машғулотларда ўз фикр-мулоҳазалари ва тилакларини билдирди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Yanvar     
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?