МУКОФОТЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш ҳамда «Аёллар дафтари» ижроси бўйича ташкил этилган «Энг яхши сектор раҳбари» Республика танловининг Хоразм вилряти босқичида Боғот тумани прокурори Алишер Рузметов фахрли 2-ўринни эгаллади. Боғот туманининг 2-сектор ҳудудидаги «Ўзгариш» маҳалласи «Аёллар маслаҳат кенгаши» Хоразм вилоятида «Энг наъмунали Маслаҳат кенгаши» деб топилиб, 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Боғот тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича мамлаҳатчиси М.Матмуратова хотин- қизларга ижтимоий- сиёсий, ҳуқуқий, психологик ёрдам берганлиги ва «Аёллар дафтари»га киритилган ҳар хотин- қизларни муаммоларини тизимли ҳал қилишдаги меҳнатлари учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Иккинчи сектор ҳудудидаги «Ўзгариш» маҳалласи эришган бу муваффақиятлар маҳаллада аёлларга бўлган самимий муносабат ва халқ розилигининг яққол исботидир.
Bosh sahifaga qaytish