Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    МАТЕМАТИКА - БУ ФАНЛАР ОТАСИ

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот туманидаги 44-сон мактабда математика ва информатика фан ойлигига бағишлаб математика фани ўқитувчиси Матязова Муқаддаснинг очик дарси булиб ўтди. Очиқ дарс машғулоти лирик чекинишлар билан жуда чиройли бошланди. Дарс таҳлилига очиқ дарс ўтказилаётган 7-синф ўқувчиларининг ота-оналари ҳам кириб дарсни кузатдилар. Мактаб директори Н.Рахимова математика фани ҳақида лирик чекиниш қилиб, математика фанига таъриф бериб ўтди, ўқувчиларнинг математикага бўлган муҳаббатлари янада ошди. Мактаб директори Н.Рахимова:« Математика-бу фанлар отаси, физика, химия унга эгизак, Ал-Хоразмий, Берунийлар ҳиссаси, фанларнинг кўксига қўйилган безак» эканлигини айтиб, ўқувчиларда математика фанига кучли мотивация уйғотди. Очик дарсни 25 йиллик меҳнат стажига эга бўлган, математика фани ўқитувчиси Матниёзова Муқаддас АКТ ёрдамида, интерфаол методда жуда қизиқарли қилиб ўтказди. Мактабнинг ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Жуманиёзов мактабнинг ҳар бир ўқитувчисидан, ҳар куни ҳар бир дарсга пухта тайёргарлик қилишлари зарурлигини талаб қилаётгани боис, мактабда ҳар бир ўқувчиларга ўтилаётган дарс муқаддаслигини ҳис қилган ўқитувчилар таълим сифатига жиддий эътибор бермоқдалар. Очиқ дарс давомида ўқитувчи М.Матниёзова ўзи ўқувчилар билан биргаликда қўлда ясаган математик макетлардан фойдаланди. Математика ўқитувчиси М.Матниёзова томонидан ўтилган очиқ дарс машғулотини кузатаётган ота-оналар фарзандларига таълим тарбия бераётган жонкуяр устозларига миннатдорчилик билдирдилар. Тумандаги барча умумтаълим мактабларида фан ойликлари юқори савияда ўтказилмоқда.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?