МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ БИЛАН САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ўқув-семинарда Республика Маҳалла ва оила илмий- тадқиқот институти бўлим бошлиғи Фурқатжон Содиқов, Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси Анварбек Бекчанов ҳамда туманимиздаги 43 та маҳаллаларнинг раислари иштирок қилдилар.Ўқув- семинари савол -жавоблар орқали олиб борилиб, бу борада МФЙ раисларининг яна бир бор билим ва кўникмалари мустаҳкамланди. Шунингдек, семинарда фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг сайлов жараёнидаги ўрни ва роли, сайлов қонунчилиги ва унда назарда тутилган муҳим жиҳатлар хусусида атрофлича маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтилди.
Bosh sahifaga qaytish