Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТЛИК ДЕПУТАТЛАР ТАШАББУСИ

    • Qog'ozga chop etish

    Орол денгизига XX асрнинг 60-йилларигача Марказий Осиёнинг трансчегаравий дарёлари бўлмиш Амударёдан 38,6 куб км, Сирдарёдан эса 14,5 куб км сув қуйилиб турган. Денгизнинг ўша даврдаги ҳудуди 68,9 минг квадрат километрни, сув миқдори эса 1083 куб километрни, узунлиги 426 километрни, кенглиги 284 километрни ва энг чуқур жойи 68 метрни ташкил қилган. Катталиги жиҳатидан дунёда 4- ўринда турган Орол денгизининг ҳажми бугунги кунга келиб қарийб 13 баробарга, майдони 4,2 баробарга қисқарган. Сув сатҳи эса 29 метрга пасайиб, қирғоқлари юзлаб километрга чекинган. Қуриган денгиз ўрнида ҳосил бўлган Оролқум саҳроси майдони 5,5 миллион гектарга етиб, ундан ҳар йили қарийб 100 миллион тонна қум-чанг ва заҳарли тузлар ҳавога кўтарилмоқда. Ўтмишда атроф-муҳитга эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёридан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик Орол денгизи қуришига, ер ва сув ресурсларининг таназзулига, ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашувига, шунингдек, биологик хилма-хилликнинг қисқаришига олиб келди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда Орол денгизининг қуриган тубидаги 700 минг гектар майдонга чўл ўсимликларини экиш белгиланган бўлса, бугунги кунга қадар шундан 282 минг гектардан ортиқ майдонга кўчат ўтқазилиб, уруғ сепилди. Яъни, режа 40 фоиздан ошди. 2400 тонна чўл ўсимликлари уруғи йиғилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 1718 тонна тайёрланган. Жумладан, 956.3 тонна саксовул, 541 тонна қандим, 155 тонна қорабарақ, 64 тонна яйлов чўл ўсимликлари уруғи тўпланган. Ўрмонлаштириш тадбирлари кўчат ўтқазиш ва уруғ сепиш орқали амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 8100 гектардан ортиқ майдонда юлғун, қорабарақ, саксовул ўсимликларининг кўчатлари ўтқазилган бўлса, қарийб 274 минг гектарига қандим, қорабарақ, саксовул уруғлари сепилди. Ҳозирда Оролнинг қуриган тубида ўрмонлаштириш тадбирларига 850 та техника ( 4та самолёт) ва 2500дан ортиқ ишчилар жалб қилинган.Ҳозирда Орол бўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлигини ва маҳаллий аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида Траст фонди ташкил қилинган.Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутатлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида “Оролга мадад” акциясида фаол қатнашмоқдалар. Ушбу акцияда Боғотлик депутатлар билан, тумандаги 14-сон мусиқа ва санъат мактаби, Боғот садоси рўзномаси журналистлари, 33-сон умумтаълим мактаби жамоаси иштирок этишди. Қуриган саҳрога саксовул уруғларини қадаб, оролнинг салбий оқибатларини юмшатишга ҳисса қўшаётган ишчи жамоаларга 200 килограммдан зиёд ўсимлик уруғлари топширилди ҳамда тўйга тўёна билан деганларидек ҳар ким имкониятидан келиб чиққан ҳолда ўз ҳайриясини улашди. Масалан, мазкур акцияда найманлик табиатсевар инсон Шавкат ака Сотимов оила аъзолари билан табиий худудлардан тўплаган 30 килограммдан ортиқ сўзан, саксовул ва бошқа ўсимлик уруғлари билан иштирок этди. Тадбир қатнашчилари Оролнинг салбий экологик ҳолати, денгизнинг қуриб қолган ҳудудлари ва қақраган чўлда қолган кемаларни ўз кўзлари билан кўрдилар. Шунингдек, бепоён саксовулзорлар барпо қилиш мақсадида олиб борилаётган ишлар, жумладан бу жойда ташкил қилинган штаб, саксовул кўчат ва уруғларини жамғариш омборлари, замонавий ювиниш хоналари, ошхона-ю дам олиш хоналари, жалб қилинган техникалар ҳамда бошқа ҳаётий зарур бўлган шароитлар билан яқиндан танишишди. Депутатлар ва фаоллар саксовул уруғ ва кўчатларини экиш ишларида ҳам қатнашди. Чўл бағрида Йўлдош ака Тожиев ижросида янграган сурнай наволари ва жозибадор куй-қўшиқлар жўшқин рақсларга уланиб кетганини депутатларимиз завқ билан айтмоқдалар. Табиатсевар ва саҳоватпеша депутатлар Улуғбек Иброҳимов, Бекназар Тожиев, Хурсандбек Оллоёровлар бу жойга қайта-қайта келишни ният қилишиб, уларга камарбаста бўлган Боғот тумани ҳокимлиги билан биргаликда савобли ишларини давом қилдириб юрт тинчлиги, ватан равнақи ва инсонларнинг албатта бахтли яшашлари учун хизмат қилишларини билдирдилар. Атроф муҳит ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишда Боғотлик депутатлар доим халқ хизматидалар.БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?