ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАМОҚДА
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бугун 17.09.2021 йил куни қабулга йўлларни таъмирланиши, кредит, оқар сув йўлини тўғрилаш, фарзандини даволатишга моддий ёрдам, кадастр ҳужжатини тўғрилаш бўйича ёрдам сўраб келган фуқароларни ҳоким ўринбосарлари билан бирга тинглади ва ўринбосарларга топшириқлар берди ҳамда муаммоларнинг ечимини ҳал қилиш чораларини белгилаб берди. Бугун қабулдаги мурожаатларнинг ижроси учун масъулларга 3 кун муҳлат берилди. Боғот тумани ҳокимлиги биносидаа ва маҳаллаларда ҳоким ҳар куни фуқаролар мурожаатларини тинглаб амалий кўмак бермоқда.
Bosh sahifaga qaytish