Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН МАКТАБ ЖАМОАЛАРИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ

    • Qog'ozga chop etish

    Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Хоразм вилоятида таълим сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, таълим сифати бўйича юқори натижаларга эришган мактаб жамоаларини табриклади ва Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.Хусусан, Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги 28-сон ҳамда Урганч шаҳридаги 29-сон мактаб жамоаси таълим сифати самарадорлигини ошириш ҳамда битирувчиларнинг олий таълимга киришини юқори даражада таъминлаганликлари учун интерактив доска ва ноутбук билан, Боғот туманидаги 46-сон мактаб, Хива шаҳар 18-сон мактаб, Янгибозор туманидаги 30-сон мактаб, Урганч тумани 23-сон мактаб, Шовот туманидаги 51-сон мактаб, Гурлан туманидаги 33-сон мактаб ўқитувчилари ноутбук билан тақдирландилар. Шунингдек, Шовот тумани 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 10-синф ўқувчиси “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидаги фаол иштироки ҳамда бошланғич синфлар учун яратган дастурий таъминоти учун, Боғот туманидаги 92-сон мактаб интернати ўқувчиси Ўзбекистонда 15 ёшгача бўлган ўқувчилар орасида чет тилини билиш даражаси бўйича (IELTS) энг юқори балл тўплаганлиги учун фахрий ёрлиқ ва ноутбук билан, Ҳазорасп тумани АКТ шўъбаси раҳбари таълим жараёнига АКТни жорий қилишдаги самарали хизматлари учун, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов эса вилоятда таълим сифати самарадорлигини ошириш борасидаги самарали хизматлари учун вазирлик томонидан муносиб рағбатлантирилди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?