Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    МЕҲР НУРИ ЁҒАР ДОИМ ЮЗИНГИЗДАН УСТОЗЛАР!

    • Qog'ozga chop etish

    «ЁШЛИКДА ОЛИНГАН БИЛИМ, ТОШГА ЎЙИЛГАН НАҚШ КАБИДУР...» Рўзметова Гулноза Султоновна 15-сон мактабнинг олий тоифали тарих фани ўқитувчиси. Рўзметова Гулноза ўз касбини севиши, фидоийлиги сабабли бугунги кунда юксак натижаларга эришиб, касбдошларига ўрнак бўлиб келмоқда. Гулноза Султоновна 2018- 2019 ўқув йилида Хоразм вилоят Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти ташкилоти томонидан алоҳида эътироф қилиниб, Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. 2020- 2021 ўқув йилида ҳам Рўзметова Гулноза бир қанча ютуқларга эришди. Жумладан тарих фанидан фан олимпиадасининг туман босқичида 9-синф ўқувчиси Мавлонов Аъзамжон фахрли 1-ўринни эгаллаб вилоят босқичида 85,5 балл тўплаб фаол иштирок қилди. 11 синф ўқувчиси Қиличева Нилуфар фан олимпиадасининг вилоят босқичида тарих фанидан фахрли 1- ўринни эгаллаб, республика боскичида ҳам муваффақиятли иштирок қилиб, 85 балл тўплада ва сертификат билан тақдирланди. Гулноза Рўзметованинг фаолияти, амалга ошираётган янги ишлари тарих фани бўйича туман ва вилоятда доимий оммаллашиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Шижоатли, Тўмарисга монанд характерли ўқитувчи, меҳрибон ва ўта талабчан устоз Рўзметова Гулноза ўз устида доимий ишлаб, билимини ошириб бориши, тинимсиз изланишлари, меҳнатсеварлиги сабабли бугунги кунда унинг 100 дан ортиқ ўқувчилари Ўзбекистон Республикасининг энг нуфузли олий билим юртларида, хусусан Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ давлат университетининг юриспруденция факультети, Тошкент халқаро ислом академияси, Ўзбекистон миллий университети, Урганч давлат университетларида таҳсил олиб келмоқдалар. Боғот туманида ўзининг ҳалол меҳнати ва фидойилиги билан ном таратаётган устозлардан Гулнозахон Рўзметова бу йил «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 30 ЙИЛЛИГИГА» эсдалик нишони билан тақдирланди. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев байрамона тақдирлаш маросимида Гулнозахон Султоновнанинг самарали фаолиятини яна бир бора эътироф қилиб ўтди. Эсдалик нишон билан тақдирланган ушбу кучли устозларнинг етакчиси бўлаётган 15- сон мактаб директори Илҳом Аҳмедовни ҳам улкан муваффақиятлар билан ҳоким самимий муборакбод этди. Гулнозахон! Парвозингиз янада баланд бўлсин!Боғот тумани ҳокимлиги яқинлашиб келаётган 1- октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни билан барча устоз ва мураббийларни самимий муборакбод этади.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?