Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА «ҲОКИМ ДАРСИ» ЭШИТИЛДИ.

    • Qog'ozga chop etish

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА «ҲОКИМ ДАРСИ» ЭШИТИЛДИ.Боғот тумани ҳокими О.Холбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида ўқиш даврида ўқув дастуридаги маърузалардаги янгиликлардан туман ҳокимлиги аппарат йиғилишида ҳоким ўринбосарларига, ҳокимиятнинг барча ходимларига «Ҳоким дарси»ни ўтказди.Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 2020 йил 7-17 февраль кунлари ,Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, Хоразм, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман(шаҳар) ҳокимлари иштирокида ташкил қилинган ўқув семинаридан олиб келган долзарб мавзудаги ҳар бир соҳага оид сиёсий адабиётларни, зарур тўпламларни ўринбосарларига иш фаолиятида зарур бўладиган қўлланмаларни, тарқатма материалларни бериб, иш жараёнида фойдаланишларини билдирди.Ўқув семинар жараёнида 40дан ортиқ мавзуларда қизиқарли маърузалар тинглаб, янада янгиликлар билан ишни ташкил қилишни режалаштирган туман ҳокими ушбу мавзулар бўйича ўринбосарларига қўлланмалар тарқатиб,тушунтиришлар берди. Дастур бўйича Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари мавзусидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.К.Нарбаеванинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳияти» ҳақидаги маърузаси ҳақида дарс давомида маълумотлар берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Қ.Қ.Қурамбоев томонидан «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимини ислоҳ қилиш масалалари» ҳақидаги маърузасига асосланиб, маҳаллалар бўйича янгиликларни айтиб берди.Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд- ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари юзасидан, Ички Ишлар Вазири П.Р.Бобожоновнинг «Мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини амалга оширишнинг устувор вазифалари ва уни олдини олиш масалалари» тўғрисидаги маърузалари юзасидан ҳар бир ҳокимиятда ишлайдиган ўринбосардан тортиб, қоровулгача ҳалол, пок, самимий, хушмуомала бўлиши лозимлиги ҳақида тушунтириш бериб, зарур маълумотларни айтиб берди. Ўқув семинари давомидаги амалий олган таассуротлари ҳақида гапириб, айниқса “Tashkent city” ДУК фаолиятини, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси фаолиятини, Ангрен эркин иқтисодий зонаси фаолиятини, «Технопарк» МЧЖ фаолиятини, «Webster» Олий мактаби фаолиятини, банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Мономарказ» фаолиятини кўриб, олган таассуротларини айтиб берди. Ҳоким томонидан айтилаётган янгиликларни ҳоким дарсини тинглаётган Боғот тумани ҳокими ўринбосари Э.Худайберганов туман ҳокимига қизиқарли ва фойдали маълумотлар учун барчанинг номидан миннатдорчилик билдириб, Боғот туманида ҳам ёшлар учун имкониятлар эшигини оча оладиган марказлар очишда барча ўринбосарлар ўз соҳаси бўйича таклифларни билдиришларини айтиб ўтди.Ҳоким дарси давомида кўплаб янгиликларга эга бўлган ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимлик ходимлари кўтаринки кайфиятда, янги режаларни кўнгилларига тугиб, янада фаолроқ бўлиб ишлаш иштиёқи билан «Ҳоким дарси»дан зўр таассуротлар билан чиқдилар. Дарс якунида ҳоким О.Холбоев ҳар бир Ўзбекистон фуқароси, ҳар бир зиёли киши дилида ҳам, амалида ҳам кимгадир маърифат-зиё улашишда, яхшилик қилишда фаол бўлиши, ҳар куни халқ дарди билан яшаши, янгиликка интилувчан бўлиши, ҳалқ учун уйқусидан, ҳаловатидан кечиб ишлаши кераклигини, юраги қайнаб турган инсонлар, виждони пок, имони бутун бўлиши, таъмагирликни умуман йўқотиш ҳар биримизнинг олий бурчимизга айланиши лозимлигини айтиб дарсни якунлади.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?