БОҒОТ - БУЮКЛАР БЕШИГИ!
2021 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Наимович Обломуродовнинг Боғот туманидаги тарғибот гуруҳи томонидан “Нурафшон” шаҳарчаси фуқаролари билан сайлов олди тарғибот тадбири ўтказилди. Тарғибот тадбирида Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати У.Ибраҳимов, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Боғот туман бўлими раҳбари, тарғибот гуруҳи аъзоси С.Ражабов, бўлим мутахассиси У.Отажонова, Боғот туман Тиббиёт Бирлашмаси Бош тиббий биродари Қ.Қаландаров, партия фаоллари Ш.Сотимов, Й.Тожиев, “Нурафшон” ШФЙ раиси Ҳ.Ёқубов ва шаҳарчанинг бир гуруҳ фуқаролари иштирок қилдилар. Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати У.М.Ибраҳимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Наимович Обломуродовнинг таржимаи ҳоли ва сайлов олди дастурининг асосий йўналишларини ўқиб таништирди. Тадбир давомида сўз олганлар Экология сўзининг ўзи жуда сермаъно экани, биринчи навбатда атроф муҳитнинг ҳар доим покиза, беғубор ва мафтункор бўлишини таъминлашга қаратилган таълимот эканини эътироф қилдилар. Тадбирда “Нурафшон” ШФЙ раиси Ҳ.Ёқубов сўз олиб, ҳозирги “Нурафшон” шаҳарчаси буюк тарихга эга экани ҳамда буюкларга бешик бўлиб келаётганини, Давлатимиз ва халқимиз ҳурматини қозонган Искандар ота Дўсов, биринчи Ўзбекистон Қаҳрамони Машарип ака Қувоқов, Шакаржон Хўжаниёзова ва кўплаган инсонлар ўтганини яна бир бор ёд олди. Сайловни юксак савияда ўтказиш учун қилиниши лозим бўлган барча ишларни намунавий даражада бажаришини билдирди. Тадбирлар якунида Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати У.М.Ибраҳимов давра иштирокчиларини 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Наимович Обломуродовга овоз беришга чақирди.
Улуғбек Ибраҳимов Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати.
Bosh sahifaga qaytish