Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР ИТТИФОҚИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИ РАИСИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН БОҒОТЛИК ИЖОДКОР ЁШЛАР ЖУРНАЛИСТЛАР ҲУЗУРИДА

    • Qog'ozga chop etish

    Бугун Боғотлик бўлғуси журналистлар учун ёмғир томчилари остида «ижод куни» бўлди десак, муболаға бўлмайди. Дилидаги туйғуларини қоғозга ёза оладиган, юрагидаги сўзларини тилида чиройли баён эта оладиган, иқтидорли ва истеъдодли ёшлар Хоразм вилояти телерадиокомпаниясига саёҳат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ҳар бир раҳбар ўз масъулиятини ҳис қилган ҳолда иш режасини белгилаб олиши лозимлигини Президентимиз ҳар бир йиғилишларда уқтириб айтадилар. Ўзининг маъсулиятини юракдан ҳис қилган, Ёшлар иттифоқи Боғот тумани Кенгаши раиси О.Матниёзов, «Камалак» болалар ташкилоти раиси М.Бекчановалар ҳамроҳлигида, эрталабдан телерадиокомпания журналистлари билан самимий учрашув бошланиб кетди. Боғотлик ёшларни Хоразм телерадиокомпанияси бош режиссёри Шавкат Иброҳимов кутиб олди ва барча жараёнларда фаолият юритаётган журналистлар билан таништирди.Яқиндагина 2020 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят телерадиокомпанияси раҳбари Ўткир Матқурбонов ва «Боғот садоси» газетаси муҳаррири Шерзодхўжа Усмонхўжаев билан ўзаро ҳамкорликда ёшлар билан учрашув ўтказилган эди. Унда касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ижодга ошно бошқа ёшлар иштирок этиб, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, вилоят телерадиокомпанияси директори Ўткир Матқурбонов билан Боғот туманида ўтказилган жонли мулоқотда телерадиокомпаниядаги журналистлар фаолияти билан танишиш истагини билдирган эдилар Бугун Урганч шаҳрига телерадиокомпанияга қилинган саёҳатда ёшларнинг фикрлари, қизиқишига оид саволлар ҳамда таклифлари кенгроқ эшитилди. Кўплаб журналист кадрлар етишиб чиққан Боғот туманининг бугунги ёшларида ҳам журналистика соҳага қизиқиш ва эътибор катта эканини кўрган телерадиокомпания ходимлари уларга янги бинодаги раҳбар хонасини, съёмка хоналарини, журналистлар ўтирадиган хоналарни, қўйинки, наинки янгиликлар қилинган бўлса барча жараённи кўрсатиб бердилар. Бундай эътибордан Боғотлик ёшлар қувониб кетганликларини уларнинг бугунги телерадиокомпаниядаги фаоллигидан ҳамда бераётган саволларидан англаш мумкин бўлди. Кўпчилик ёшлар телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришларни тайёрлаш жараёнида бевосита ўзлари иштирок қилишди. Бу тиниб тинчимайдиган ёшларга вилоят телерадиокомпанияси студиясида вилоятнинг таниқли ва тажрибали ижодкорлари маҳорат дарслари ўтиб бердилар.«Ҳоким ва ёшлар учрашуви»да 36-сон мактаб ўқувчиси, Ёшлар иттифоқи Боғот тумани Кенгаши сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик йўналиши сардори Дурдона Қосимова ҳамда туман сардори, 3- сон мактабнинг ижодкор ўқувчисиСарвиноз Очилдиевалар журналист бўлишни орзу қилишини, ҳар ойда маҳорат дарслари ташкил қилиб берилишини сўраган эдилар. Бугун уларнинг орзуси ушалди. Улар журналист ролини бажариб, телевиденияда интервью олиш бахтига мушарраф бўлдилар. Телевиденияга саёҳат давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Боғот туман Кенгаши раҳбарияти ҳар ойда бир марта сухандон, журналист бўлиш иштиёқида юрган ёшларни олиб келиб ҳамкорликда ишларни йўлга қўйиш учун телевидения раҳбарияти билан келишиб олдилар. Шунингдек, учрашув давомида ижодкор ёшлар ўзларининг шеърий машқларидан, ҳикояларидан ўқиб бердилар. Учрашувда дилдан кечган, юракдан айтилган сўзлар жуда мароқли бўлганлигини ёшлар алоҳида таъкидлаб, уларга журналистика сирларидан маҳорат дарси ўтган журналистлар Азамат Сафаровга, Эркин Эгамовга, Интизор Матчановага, Наргиза Бўроновага, Шоҳруҳ Ибодуллаевга ўзларининг самимий миннатдорчилигини билдирдилар.Ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш кутилаётган жорий йилда бундай учрашувлар, саёҳатлар келажак авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини янада оширади.Вилоят телерадиокомпанияси ходимлари Боғотлик юраги қайноқ, она- юрти учун ижод қилишга ошуфта қалб эгалари, бахтли замонанинг бахтиёр ёшларига ижодий парвозлар тилаб қолдилар. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?