Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

    • Qog'ozga chop etish

      ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИБугун Боғот тумани ҳокимлигида туман ҳокими О.Холбоев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Давлетов иштирок этди ва маъруза қилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз маърузасида, муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида маҳалла институтини ривожлантиришга доир янги ғоя - " Обод маҳалла — хавфсиз маҳалла" концепцияси асосида мутлақо янгича тизимни яратиш ва уни амалга ошириш зарурати қайд этилганини айтиб ўтди. Маърузада эндиликда асосий тамойил бўлиб хизмат қиладиган " Обод ва хавфсиз маҳалла" деганда нима тушунилади? деган саволга ҳам тўхталиб, ушбу саволга 2020 йил 12 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз Раҳбарининг ўзи шундай таъриф берганларини айтди: 1) Обод маҳалла деганда, кўз олдимизга аввало фаровон оилалар, қадриятлар бешиги бўлган маҳаллада ўсиб- улғаяётган маънавий ва жисмоний баркамол ёшлар, кўркам қишлоқларимиз, замонавий ва файзли маҳаллаларимиз келади; 2) Хавфсиз маҳалла деганда эса тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган, жамоат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган, жиноятчиликдан ҳоли аҳоли масканлари тушунилишини билдирди.Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан "Жамиятда ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони ва " Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари шаҳар ва туманлар бўлинмалари ташкил этилганлигини айтиб, барча Боғот аҳлига ўзининг самимий тилакларини билдирди. Шундан кейин Боғот туман ҳокими О. Холбоев ўз сўзида, ҳақиқатан ҳам маҳалла қачон обод бўлади-- қачонки оилалар фаровон ва мустаҳкам бўлса, ажримлар, жиноятчиликлар бўлмаса, халқимиз ўз ҳаётидан рози бўлса, маҳалла ҳам, юрт ҳам файзли, обод бўлишини таъкидлади ва барча йиғилиш қатнашчиларини янги туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғи қилиб тайинланган Эркин Рўзметовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича бошлиқнинг 1-ўринбосари лавозимига Матмуратова Малика Ганжаевнани, Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимига Палванов Расулбек Тўраевични, Кексалар ва фахрийларни қўллаб қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича бошлиқнинг ўринбосари лавозимига Нуруллаев Шавкатнинг тайинланганини билдириб, барча тайинланганларни самимий табриклади ва янги тизимда ўз ишларига садоқатли муҳаббатлари билан ёндошиб, жипслашиб ҳалол, фаол бўлишга чақирди.Музокара учун сўзга чиққан туман Кенгаши депутати, кўп тармоқли "Боғот" фермер хўжалиги раҳбари Шарифбой ака Ражабов барча тайинланганларни табриклаб, Боғот туман ҳокими О.Холбоевни атрофида ҳамжиҳатликда ишлашларига тилак билдирди. Ундан кейин сўзга чиққан туман Кенгаши депутатлари М. Қурёзов энг муносиб номзодлар танланганини , туман кенгаши депутати М. Худайберганова ўз сўзида Эркин ака Рўзметовни ҳеч қандай муболағасиз "замонамиз қаҳрамони" дея таърифлаб ўтди. Йиғилиш якунида янги тайинланган ҳоким ўринбосари Эркин ака Рўзметов вилоят ҳокимлигига, Боғот тумани ҳокими О.Холбоевга ва барча Боғотликларга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди ва бор билими, кучи, имконияти , салоҳияти билан ишлаб, Боғот туманидаги барча маҳаллаларни " Обод ва хавфсиз маҳалла"га айлантиришга, билдирилган олий ишончни оқлашга сўз берди ва йиғилиш кўтаринки кайфиятда якунланди.Энг муҳими муҳтарам Президентимиз айтганидек, "...Жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ҳеч ким четда турмаслиги, " Ўз боланггизни, ўз уйинггизни, ўз Ватанинггизни кўз қорачиғидек асранг!" деган шиор барча Боғотликларнинг қалбидан чуқур жой олиши керак.  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?