БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ҚУРАМБАЕВИЧ ЯХШИБАЕВНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИГА ТАБРИГИ
Ассалому алайкум азиз ватандошлар!
Ҳурматли фермерлар, деҳқонлар, томорқа ер эгалари, агрономлар, сувчилар, механизаторлар касб байрамингиз муборак бўлсин!
Сиз азиз ва қадрли қишлоқ хўжалиги ходимларини чин юракдан Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий табриклаймиз!
Бу йилги мураккаб шароитда ва табиат инжиқликларига қарамасдан, меҳнаткаш фермер ва деҳқонларимиз, олижаноб томорқа ер эгаларимиз меҳнати билан халқимиз дастурхони тўкин, ҳаётимиз фаровонлиги таъминланмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг бугун 11 декабрда соҳа ходимларига йўллаган табригида Боғот туманидаги «БОҒОТ КОБО ТЕКС» пахта ва тўқимачилик кластерининг эришган ютуқлар алоҳида таъкидлангани Боғотликларга берилган юксак баҳодир.
Мана шундай ҳар бир кластернинг, деҳқоннинг катта азму шижоат, миришкорлик ва ҳаётий тажрибани ишга солишдек ибратли фазилатларини халқимиз яхши билиши ва юксак қадрлашини давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидладилар.
Жорий йилда туманимизда ғалла, пахта, пилла, мева-сабзавот, гўшт, сут маҳсулотларининг мўл бўлишида деҳқону фермерларнинг машаққатли ва ҳалол меҳнатининг самараси эканини алоҳида қайд этиб, уларга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдираман.
Дарҳақиқат, бой билим ва тажрибаси, омилкорлик хислатларини намоён этиб, илм-фан ютуқларини самарали қўллаш ҳисобидан юксак хирмон яратган барча деҳқон ва фермерларимиз меҳнати таҳсинга лойиқ.
Айни вақтда аграр соҳанинг ҳал қилувчи ўрни ва аҳамияти ҳар доимгидан ҳам юқори эканини деҳқонлаоимиз жуда яхши ҳис қилиб, муносиб меҳнат қилишмоқда.
Халқимизни сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ аҳолисини, жумладан аёллар ва ёшларни банд қилиш, фермерлар ва кластерлар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, соҳага илғор технологияларни жорий этишда фаол иштирок этиш Кенгашларимиз олдида турган муҳим вазифалардандир.
Кўп тармоқли фермерларни қўллаб-қувватлаш орқали жорий йилда кўплаб фермерларда қўшимча фаолият турлари ташкил этилиб, юзлаган ёшларнинг иш билан таъминлангани алоҳида эътирофга лойиқдир.
Жорий йилда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларда деҳқончилик қилиш учун шароит яратиб, ёшлар, аёллар ва ишсизлар учун кооперативлар ташкил қилиш амалиёти яхши самара бермоқда, келгусида ҳам бундай фаолиятни янада кеггайтирамиз.
Давлатимиз раҳбари табригида айтилганидек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ички бозоримизни тўлиқ таъминлаш билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, келгусида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни амалиётга татбиқ этиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда маҳсулот турини ва экспорт ҳажмини янада ошириш асосий устувор вазифамизга айланади.
Қадрли фермерлар, миришкор деҳқонлар, қишлоқ хўжалиги соҳасининг меҳнаткаш ходимлари!
Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларини ҳосил байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, сизларга мустаҳкам соғлиқ ва оилавий бахт, далаларда мўл ҳосил ва баракали хирмон кўтарилишида ҳамиша омад ёр бўлишига тилакдошмиз.
Йилдан йилга ҳосилингиз баракали, ҳаётингиз фаравон, умрингиз узун, ризқингиз бутун бўлсин деймиз!
БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
Ҳурмат ва эҳтиром биланБоғот тумани ҳокимиШавкат Қурамбаевич Яхшибаев11.12.2021йил
Bosh sahifaga qaytish