Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТДА ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ЯНГИ БОҒЧА ЖАЖЖИ БОЛАЖОНЛАРГА СОВҒА ҚИЛИНДИ

    • Qog'ozga chop etish

    «НИҲОЛ» - КЕЛАЖАКДА БОЛАЖОНЛАРНИНГ ЭНГ ШИРИН ДАМЛАРИ ЎТАДИГАН МАСКАН БЎЛАДИ Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда қурилиш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳром Қурбоновлар маҳалла фаоллари, ота-оналар билан бигаликда Миришкор қишлоғининг жажжи болажонлари қувончига шерик бўлди. «Кўнабирлашув» маҳалласида 1968 йилда қурилган, неча йиллардан буён таъмирталаб аҳволда бўлиб келган ётган 15- сон мактабгача таълим ташкилоти 2021 йил Инвестиция Давлат дастури киритилиб, дастур асосида «Боғот конструкцион»МЧЖ қурувчилари томонидан 3 млрд 211 млн сўмлик реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди. Бино 240нафар болажонларни қамраб олишга мўлжалланган бўлиб маҳалладаги 381 нафар 3 -7 ёшли болалардан 240 нафарини қамраб олиш имконига эга бўлди ва қишлоқ аҳолисининг 40 нафари янгидан иш билан таъминланди. Бугун бутун қишлоқ аҳлининг айниқса болажонларнинг қувончи ичига сиғмай кетди. Янги 2022 йил арафасида Боғотнинг чекка худудларидан бири «Кўнабирлашув»МФЙда қад кўтарган 15-сон мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири эртак қаҳрамонлари, Қорбобо ва Қорқизлар иштирокида жудаям файзли бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла оқсоқоллари ва ота-оналар иштирок қилдилар. Тадбирни туман ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевич очиб берди. Қурувчи Даврон Ибрагимов МТТ директори Камолат Жуманиёзовага рамзий калитни топширди. Туманимиз раҳбари Шавкат Қурамбаевич ҳамда меҳмонлар таълим- тарбия хусусида ўзининг фикрларини ва маслаҳатларини бериб, Боғот тумани МТБ мудири Ж.Искандаров ҳамда МТТнинг тарбиячилари, ҳамшираси ҳамда ташкилот директори бошчилигидаги жамоага улкан муваффақиятлар тиладилар. Боланинг ҳаққига хиёнат қилмаслик асосий мезон бўлиши лозимлиги ва келажагимиз эгаларини тарбиялаш олий саодат эканлигини таъкидлаб ўтди. Боғча тарбияланувчилари ёд олган чиройли шеър ва қўшиқлар ҳаммага хушкайфият бахш этди. Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, «Кўнабирлашув» маҳалласида бундан ташқари 4 та оилавий МТТ мавдуд бўлиб, 100 нафар болажонларни қамраб олган. Боғотнинг чекка маҳаллаларидан бири бўлган «Кўнабирлашув»да МТТларга болажонларнинг қамрови тўлиқ бажарилмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан Боғотлик болажонларга яратилаётган имкониятлардан халқ миннатдор ва хурсанд бўлмоқда.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Noyabr     
DuSeChPaJuShYa
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?