Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

    • Qog'ozga chop etish

    Жумладан, бугун жорий йилнинг 28 декабрь куни «Ашхобод» маҳалласида жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактабида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳоким ёрдамчиларига бир соат давомида дарс машғулотини ўтди. Ҳоким ёрдамчиларига вилоятдан бириктирилган вакил Қаҳрамон Мадримов, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Санжарбек Қурбоновлар томонидан ҳар куни ўқув семинарлари давомида амалий машғулотлар ҳам бўлиб ўтмоқда. Мақсад эса аҳоли ўртасида тадбиркорлик қобилиятини ошириш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган. Ҳоким ёрдамчилари эса бунда драйвер вазифасини бажариши ва аҳоли билан бу борада ҳамкорликда иш олиб бориши керак бўлади. Шунинг учун ҳам улар учун мана шундай ўқув- семинарлар йўлга қўйилмоқда. Маълумот ўрнида: жорий йилнинг 20 декабрь куни бошланган ўқув машғулотлар 29 декабргача давом этади.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?