ЯНГИ ЙИЛИНГ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН БОЛАЖОН!
Жажжи қалбли ўғил- қизларимиз бизнинг келажагимиз, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури, қалбимиз суруридир.
Улар билан ҳаётимиз гўзал, кўнглимиз чароғондир.
Бизнинг мустақил тинч-осуда юртимизда болажонларимизнинг юзларида ҳамиша қувонч акс этади. Айниқса, янги йил байрами арафасида ҚОРБОБО СОВҒАСИни олаётган болажон кўзларидаги табассум инсонга завқ бағишлайди.
Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Саодатжон- Роҳатжон» НМТТга борди ва уч тилда сўзлаётган болажонларининг Янги йил табрикларини тинглади.
Болажонлар ўзларининг шўх-шадон рақс ва куй-қўшиқ, шеърларини, ментал арифметикасидан олган билимларини ҳоким отасига айтиб беришди.
Туман ҳокими барча болажонларни байрам билан қутлади ва совғаларни улашди.
Байрам совғалари болажонлар қувончига қувонч қўшди,болажонлар қувончи бахтдан нишонадир.
ЯНГИ 2022 ЙИЛИНГ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ БОЛАЖОН!
Bosh sahifaga qaytish