DataLife Engine / ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - ХАЛҚ ОРАСИДА

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - ХАЛҚ ОРАСИДА

Бугун ушбу маҳаллада яшовчи ишсиз фуқаролардан Неъматжон Матёқубов, Севара Норбоеваларга 14%ли оилавий кредити асосида ҳар бирига 33 миллион сўмдан пул ажратилиб мототранспорт берилди, натижада бу фуқаролар ўз- ўзини банд қилиб иш бошладилар. Маҳалланинг ишсиз хотин-қизларидан Фарангиз Ражабовага 10 миллион сўм пул имтиёзли кредит асосида ажратилиб 2 та тикув машинаси олиб берилди ва бандлиги таъминланди. Ҳоким ёрдамчиси Дилшод Искандаровнинг ташаббуси ва тушунтиришлари натижасида ишсиз аёллардан Лобар Рахимовага 15 миллион имтиёзли кредит ажратилиб 3 та тикув машинаси олиб берилди, натижада Лобарнинг уйида ўзи ва сингиллари иш билан банд бўлдилар. Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари томонидан жорий этилган ҳоким ёрдамчилари, том маънода аҳолининг ҳақиқий ёрдамчисига айланмоқдалар.
2-03-2022, 01:11
Вернуться назад