ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - ХАЛҚ ОРАСИДА
Бугун ушбу маҳаллада яшовчи ишсиз фуқаролардан Неъматжон Матёқубов, Севара Норбоеваларга 14%ли оилавий кредити асосида ҳар бирига 33 миллион сўмдан пул ажратилиб мототранспорт берилди, натижада бу фуқаролар ўз- ўзини банд қилиб иш бошладилар. Маҳалланинг ишсиз хотин-қизларидан Фарангиз Ражабовага 10 миллион сўм пул имтиёзли кредит асосида ажратилиб 2 та тикув машинаси олиб берилди ва бандлиги таъминланди.
Ҳоким ёрдамчиси Дилшод Искандаровнинг ташаббуси ва тушунтиришлари натижасида ишсиз аёллардан Лобар Рахимовага 15 миллион имтиёзли кредит ажратилиб 3 та тикув машинаси олиб берилди, натижада Лобарнинг уйида ўзи ва сингиллари иш билан банд бўлдилар.
Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари томонидан жорий этилган ҳоким ёрдамчилари, том маънода аҳолининг ҳақиқий ёрдамчисига айланмоқдалар.
Bosh sahifaga qaytish