ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИБугун туман ҳокимлиги ва туман ТТБ билан ҳамкорликда Боғот тумани ҳокимлиги ходимлари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Тор соҳа мутахассис шифокорлар томонидан ходимлар соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишди.
Яна бир эътиборли тарафи туман ТТБга янги тайинланган шижоатли, ҳар бир ишда тезкорлик ва сифатни талаб эта оладиган шифокор Тўлқин Кенжаев шахсан ҳокимлик ходимларини қабул қилиб, дилдан суҳбатлашди. Бундай эътибор уларнинг самарали фаолияти учун асос бўлди, десак муболаға бўлмайди. “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
10-02-2023, 12:50
Вернуться назад