Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

    • Qog'ozga chop etish

    ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИБугун туман ҳокимлиги ва туман ТТБ билан ҳамкорликда Боғот тумани ҳокимлиги ходимлари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Тор соҳа мутахассис шифокорлар томонидан ходимлар соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишди. Яна бир эътиборли тарафи туман ТТБга янги тайинланган шижоатли, ҳар бир ишда тезкорлик ва сифатни талаб эта оладиган шифокор Тўлқин Кенжаев шахсан ҳокимлик ходимларини қабул қилиб, дилдан суҳбатлашди. Бундай эътибор уларнинг самарали фаолияти учун асос бўлди, десак муболаға бўлмайди. “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Yanvar     
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?