DataLife Engine / «ЁШ ЧЕГАРАЧИ» ҲАРБИЙ- ВАТАНПАРВАРЛИК МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

«ЁШ ЧЕГАРАЧИ» ҲАРБИЙ- ВАТАНПАРВАРЛИК МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

«ЁШ ЧЕГАРАЧИ» ҲАРБИЙ- ВАТАНПАРВАРЛИК МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ Бугун Боғот туманида "Ёш чегарачилар" ҳарбий- ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда тумандаги мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилардан тузилганжамоалар ўзаро баҳс олиб бордилар. Маълумки, "Ёш чегарачилар" ҳарбий- ватанпарварлик мусобақаси мамлакатимизда 2011 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда. Мазкур мусобақа мамлакатимизнинг чегараолди маҳаллаларида жойлашган чақирув ёшидаги ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, чегара хизматига босқичма-босқич тайёрлаб бориш каби мақсадларни кўзлайди. Мусобақанинг Боғот тумани босқичида жамоалар саф тортиш, сафда қўшиқ айтиб юриш, югуриш, турникка тортилиш борасидаги маҳоратини, шунингдек, ижтимоий- сиёсий, ҳарбий соҳага оид билимларини намойиш этдилар. Улар кўрсатган натижалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, 10-сон умумтаълим мактабнинг "Ватанпарвар" жамоаси учинчи, 14-сонли умумтаълим мактабнинг "Ёш чегарачи" жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди. Тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабнинг "Чегарачи" жамоаси эса мутлақ ғолиб бўлиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
30-03-2023, 12:25
Вернуться назад