«ЁШ ЧЕГАРАЧИ» ҲАРБИЙ- ВАТАНПАРВАРЛИК МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
«ЁШ ЧЕГАРАЧИ» ҲАРБИЙ- ВАТАНПАРВАРЛИК МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Боғот туманида "Ёш чегарачилар" ҳарбий- ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда тумандаги мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилардан тузилганжамоалар ўзаро баҳс олиб бордилар.
Маълумки, "Ёш чегарачилар" ҳарбий- ватанпарварлик мусобақаси мамлакатимизда 2011 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда.
Мазкур мусобақа мамлакатимизнинг чегараолди маҳаллаларида жойлашган чақирув ёшидаги ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, чегара хизматига босқичма-босқич тайёрлаб бориш каби мақсадларни кўзлайди.
Мусобақанинг Боғот тумани босқичида жамоалар саф тортиш, сафда қўшиқ айтиб юриш, югуриш, турникка тортилиш борасидаги маҳоратини, шунингдек, ижтимоий- сиёсий, ҳарбий соҳага оид билимларини намойиш этдилар. Улар кўрсатган натижалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, 10-сон умумтаълим мактабнинг "Ватанпарвар" жамоаси учинчи, 14-сонли умумтаълим мактабнинг "Ёш чегарачи" жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.
Тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабнинг "Чегарачи" жамоаси эса мутлақ ғолиб бўлиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Bosh sahifaga qaytish