ҚУЁНЧИЛИК-- СЕРДАРОМАД СОҲА
Боғот тумани «Қалажиққалъа» маҳалла фуқаролар йиғинида қуён боқишга мўлжалланган янги иш бошлаётган «Лазизбек, Шаҳризода,Зилнура» МЧЖда бугунги кунда қурилиш ишлари якунига етказилди. Қуёнхона учун 0,36гектар, қуёнларнинг озуқа маҳсулотларини етиштириш учун 5 гектар ер ажратилган. Қуёнчилик комплекси 15000 қуён боқишга мўлжалланган. Тадбиркор Шокир Норбоев «Боғот келажак пойдевори» қуёнчилик корхонаси билан қуён етказиб бериш бўйича шартнома тузиб, ҳозирда ишлар бошланган. Узунқулоқ жониворнинг биз билмайдиган жиҳатлари кўп экан. Масалан, қуён гўшти парҳезбоплиги билан алоҳида ажралиб туриши, қуён гўшти кекса ёшли, айниқса болалар соғлиги учун ниҳоятда фойдалилиги, бир килограмм қуён мияси кукуни жаҳон бозорида қиммат баҳоланиши ҳатто қуёнларнинг чиқиндиси деҳқончиликда ўғит ўрнида яхши самара беришини мутахасис сўзлаб берди.Шу боис қуёнчиликни ривожлантиришга мамлакатимизда кейинги йилларда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
19-05-2020, 05:22
Вернуться назад