Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ҚУЁНЧИЛИК-- СЕРДАРОМАД СОҲА

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот тумани «Қалажиққалъа» маҳалла фуқаролар йиғинида қуён боқишга мўлжалланган янги иш бошлаётган «Лазизбек, Шаҳризода,Зилнура» МЧЖда бугунги кунда қурилиш ишлари якунига етказилди. Қуёнхона учун 0,36гектар, қуёнларнинг озуқа маҳсулотларини етиштириш учун 5 гектар ер ажратилган. Қуёнчилик комплекси 15000 қуён боқишга мўлжалланган. Тадбиркор Шокир Норбоев «Боғот келажак пойдевори» қуёнчилик корхонаси билан қуён етказиб бериш бўйича шартнома тузиб, ҳозирда ишлар бошланган. Узунқулоқ жониворнинг биз билмайдиган жиҳатлари кўп экан. Масалан, қуён гўшти парҳезбоплиги билан алоҳида ажралиб туриши, қуён гўшти кекса ёшли, айниқса болалар соғлиги учун ниҳоятда фойдалилиги, бир килограмм қуён мияси кукуни жаҳон бозорида қиммат баҳоланиши ҳатто қуёнларнинг чиқиндиси деҳқончиликда ўғит ўрнида яхши самара беришини мутахасис сўзлаб берди.Шу боис қуёнчиликни ривожлантиришга мамлакатимизда кейинги йилларда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?