DataLife Engine / 3-СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

3-СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

3-СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ «Жонажон мактабимиз томон ошиқар эканмиз, қалбимизда ўқувчилар каби ҳаяжон бор,-дейишди Боғот туманидаги 14-сон мактаб ўқитувчилари. Ўқувчиларимизни ўз фарзандимиз каби соғиндик. Айниқса, янги ўқув йилининг шодиёналари бизни қувонтирди». Мароқли таътилда соғинч ҳиссини яна икки карра қалбларига туйган синфдошлар бугун дийдорлашдилар. 1- синфлар болалик шўхликлари  билан хайрлашиб мактаб партасига ўтирдилар. Биринчи қўнғироқ садолари остида бошланган тумандаги 14-сон мактабнинг тадбирида Боғот тумани ИИБ бошлиғи Эргаш Аҳмедов иштирок этиб, янги ўқув йилининг илк куни билан мактаб директори М.Ражабовани,ўқувчиларни табриклади. 14-сон мактаб ўқувчиларининг келгусида мукаммал илм эгаллаб, юртимизга муносиб фарзанд бўлиб етишишларини тилади ҳамда 1- синф ўқувчиларга Президент совғаларини топширди. Сочларига орзулари каби оппоқ тасма боғлаб олган қизалоқнинг қўлидаги қўнғироқ овози юракларни ҳаяжонга солди.
4-09-2023, 09:05
Вернуться назад