DataLife Engine / БОҒОТДА ЕРЛАР ЛАЗЕР НИВЕЛИРИДА ТЕКИСЛАНМОҚДА

БОҒОТДА ЕРЛАР ЛАЗЕР НИВЕЛИРИДА ТЕКИСЛАНМОҚДА

БОҒОТДА ЕРЛАР ЛАЗЕР НИВЕЛИРИДА ТЕКИСЛАНМОҚДА Боғот тумани бободеҳқон фермерлари ва кластерлари томонидан ерларни лазер нивелирида текислаш ишлари бошлаб юборилган.Бизнинг серқуёш Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш суғорма деҳқончиликка асосланган бўлиб, маҳсулотнинг 90–95 фоизи ушбу майдонларда етиштирилади. Экинларни парваришлаш ва етиштириш бир неча агротехник тадбирларни қўллаш орқали амалга оширилади, шулардан бири ерларни текислашдир. Қишлоқ хўжалигида ерларни текислашдан асосий мақсад, дала майдон нишаблигини сақлаб қолган ҳолда суғориш ва механизациялашган агротехник тадбирларга тўсқинлик қиладиган баъзи нотекисликларни йўқотишдан иборат.Ҳозирги кунда деҳқон – фермерларимиз жуда яхши билишадики, дала майдон юзаси текислиги суғориш сувларидан самарали фойдаланиш, дала майдонини бир текис намлаш, тупроқнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш, экинларни бир текис ривожлантириш ва улардан юқори ҳосил олиш ҳамда иқтисодий самарадорликнинг ошишига кўмаклашувчи омиллардан биридир. Бундан ташқари, механизация ишларини енгиллаштириш, энергия сарфини тежаш ва иш унумини оширишга ҳам ёрдам беради. Шунингдек сув сарфи 40-45 фоизга камайиб, ернинг ҳосилдорлиги ошади. Боғот туманида бу борада ишлар туман ҳокими ўринбосари Э.Худайберганов ва ҳудуд бошлиқлари назорати остида жадал ўтказилмоқда. Шунингдек фермер хўжаликлари ўз ҳудудларида тозалаш ишларини ҳам олиб бормоқдалар. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳар бир кундан унумли фойдаланиб, 2021 йил ҳосили учун далаларда сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.
21-01-2021, 10:50
Вернуться назад