БОҒОТДА ЕРЛАР ЛАЗЕР НИВЕЛИРИДА ТЕКИСЛАНМОҚДА
БОҒОТДА ЕРЛАР ЛАЗЕР НИВЕЛИРИДА ТЕКИСЛАНМОҚДА
Боғот тумани бободеҳқон фермерлари ва кластерлари томонидан ерларни лазер нивелирида текислаш ишлари бошлаб юборилган.Бизнинг серқуёш Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш суғорма деҳқончиликка асосланган бўлиб, маҳсулотнинг 90–95 фоизи ушбу майдонларда етиштирилади. Экинларни парваришлаш ва етиштириш бир неча агротехник тадбирларни қўллаш орқали амалга оширилади, шулардан бири ерларни текислашдир. Қишлоқ хўжалигида ерларни текислашдан асосий мақсад, дала майдон нишаблигини сақлаб қолган ҳолда суғориш ва механизациялашган агротехник тадбирларга тўсқинлик қиладиган баъзи нотекисликларни йўқотишдан иборат.Ҳозирги кунда деҳқон – фермерларимиз жуда яхши билишадики, дала майдон юзаси текислиги суғориш сувларидан самарали фойдаланиш, дала майдонини бир текис намлаш, тупроқнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш, экинларни бир текис ривожлантириш ва улардан юқори ҳосил олиш ҳамда иқтисодий самарадорликнинг ошишига кўмаклашувчи омиллардан биридир. Бундан ташқари, механизация ишларини енгиллаштириш, энергия сарфини тежаш ва иш унумини оширишга ҳам ёрдам беради. Шунингдек сув сарфи 40-45 фоизга камайиб, ернинг ҳосилдорлиги ошади. Боғот туманида бу борада ишлар туман ҳокими ўринбосари Э.Худайберганов ва ҳудуд бошлиқлари назорати остида жадал ўтказилмоқда. Шунингдек фермер хўжаликлари ўз ҳудудларида тозалаш ишларини ҳам олиб бормоқдалар. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳар бир кундан унумли фойдаланиб, 2021 йил ҳосили учун далаларда сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.
Ma'lumotlar to'plami nomi
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 16 iyundagi PF-6247-son Farmoniga asosan Ochiq ma’lumotlar sifatida joylashtirilishi kerak bo‘lgan ijtimoiy ahamiyatga molik ma’lumotlar
Ochiq ma'lumotlarni taqdim etuvchi tashkilot
Xorazm viloyati hokimiyati
Ma'lumotlar to'plamiga mas'ul shaxs
Adambayev Odilbek Jumabayevich
Mas'ul shaxs bilan bog'lanish
Telefon raqami: +(998) 62 223-00-18
E-mail: info@xorazm.uz
Boshqa veb-resurslardagi ochiq ma'lumotlar to'plamiga havola:
Bosh sahifaga qaytish