МАҲАЛЛА - ЖАМИЯТИМИЗНИНГ ЁРУҒ ЮЗИ ВА ВИЖДОН КЎЗГУСИ
МАҲАЛЛА - ЖАМИЯТИМИЗНИНГ ЁРУҒ ЮЗИ ВА ВИЖДОН КЎЗГУСИ
Боғот туманида «Обод маҳалла» давлат дастури бўйича «Обод» МФЙда ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Штаб йиғилиши олдидан туман ҳокими Ш.Яхшибаев ишчи гуруҳни маҳаллада хонадонма- хонадон юриб аҳолининг кайфияти, амалга оширилган ишлар кўлами билан таништирди. Хонадон эгаси К.Отамуротова ҳаяжонини яширмай эътибордан мамнунликларини маҳалла аёллари уйларини мусобақалашиб таъмирлаётганини қувониб гапирди. Штаб йиғилишида дастур доирасида 11,1 км. тупроқ йўлларни таъмирлаш, 526 та хонадонга ичимлик суви ўтказилиши, 22 та тунги ёритқичлар ўрнатилиши, 3,5 километр узунликдаги ички заҳкашларни ва 5,5 километр узунликда ариқлар қазилиши бошланганлиги маҳаллада ишлар тизимли олиб борилаётгани қайд этилди. Штаб йиғилишида туман ҳокими республикадан беркитилган вакил Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходими Ш.Сотимов ва вилоят Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличевга соҳалар бўйича презентацияларни тақдим этди.
16-03-2021, 10:50
Вернуться назад