Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    МАҲАЛЛА - ЖАМИЯТИМИЗНИНГ ЁРУҒ ЮЗИ ВА ВИЖДОН КЎЗГУСИ

    • Qog'ozga chop etish

    МАҲАЛЛА - ЖАМИЯТИМИЗНИНГ ЁРУҒ ЮЗИ ВА ВИЖДОН КЎЗГУСИ Боғот туманида «Обод маҳалла» давлат дастури бўйича «Обод» МФЙда ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Штаб йиғилиши олдидан туман ҳокими Ш.Яхшибаев ишчи гуруҳни маҳаллада хонадонма- хонадон юриб аҳолининг кайфияти, амалга оширилган ишлар кўлами билан таништирди. Хонадон эгаси К.Отамуротова ҳаяжонини яширмай эътибордан мамнунликларини маҳалла аёллари уйларини мусобақалашиб таъмирлаётганини қувониб гапирди. Штаб йиғилишида дастур доирасида 11,1 км. тупроқ йўлларни таъмирлаш, 526 та хонадонга ичимлик суви ўтказилиши, 22 та тунги ёритқичлар ўрнатилиши, 3,5 километр узунликдаги ички заҳкашларни ва 5,5 километр узунликда ариқлар қазилиши бошланганлиги маҳаллада ишлар тизимли олиб борилаётгани қайд этилди. Штаб йиғилишида туман ҳокими республикадан беркитилган вакил Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходими Ш.Сотимов ва вилоят Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличевга соҳалар бўйича презентацияларни тақдим этди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?