Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

2021 йил учун Боғот туманининг маҳаллий бюджетига қўшимча киритиш тўғрисида

  • Qog'ozga chop etish

2021 йил учун Боғот туманининг маҳаллий бюджетига қўшимча киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, 2021 йил учун туман маҳаллий бюджетига қўшимча киритиш бўйича Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 2021 йил учун Боғот туманининг маҳаллий бюджетига қўшимча киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Хоразм вилояти Боғот тумани Кенгашининг 2020 йил 31 декабрдаги 30/130-сонли қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин: 1) қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин: «9. 2021 йил учун Боғот туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2020 йил 31 декабрдаги  “Хоразм вилояти 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 21-82-сонли Қарорига асосан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш ваколатлари берилганлигини инобатга олиб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар (солиқ ставкаси 1 (бир) га 17355,0 минг сўм)             6-иловага мувофиқ белгилансин»; 2) қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин: «10. Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 (бир) кв.м  учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар (солиқ ставкаси               1 (бир) кв.м 159,3 сўм) 7-иловага мувофиқ белгилансин».   9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17-бандлари тегишинча 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19-бандлар деб ўқилсин. Мазкур қарор Боғот садоси газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.     Халқ депутатлари туман Кенгаши 32-сессияси раиси                                           Э.Рўзметов



Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?