Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Боғот тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий параметрлари тўғрисида

  • Qog'ozga chop etish

Боғот тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий параметрлари тўғрисида   Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда “Қонун” деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимовчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлар кенгайтирилди. Қонуннинг 18-моддасига асосан, 2020 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Хоразм вилоят Боғот туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:   Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “2020 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 52-209-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил учун Боғот туман маҳаллий бюджетига вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 51,7 млрд. сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Қонуннинг 19-моддасига асосан қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилсин: жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи; жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи; жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи; қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно. Қонуннинг 21-моддасига асосан, туман маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилганлиги ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланлиги инобатга олинсин: а) умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари туман бюджети ҳисобидан амалга оширилади); б) туман бюджетидан: фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар; давлат санитария-эпидемиология назорати марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилсин. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин. Туман бюджетидан 2020 йил учун ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. 2020 йил учун туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажми бюджет умумий харажатларининг 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгилансин. Туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин. 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари йиллик иш хақи ва ягона ижтимоий тўлов миқдорларидан вилоят бюджетидан ажратилган трансфертнинг 50 фоизи айрилгандан қолган маблағнинг 2 фоизи миқдорида белгилаш юзасидан Ўзбекистон Респубикаси Президенти қарори лойиҳасида назарда тутилаётганлигини инобатга олиб туман бюджети 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 792,0 млн сўмга белгилансин. Туман ҳокимлиги: тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин; қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар туман ҳокимининг таклифига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиш мақсадида қабул қилиниши белгилансин; ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин; маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларга уларнинг натижаларини жойлаштирсин; чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритсин; қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Халқ депутатлари туман Кенгашига киритилишини таъминласин; туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Халқ депутатлари туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин. Бюджетдан маблағ олувчи муассаса ва ташкилотлар тизим ташкилотлари учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш; тизим бўйича ҳар бир бюджет ташкилотлари раҳбар ходимларини мазкур масалада шахсий масъулияти ва жавобгарликларини белгилаш; бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ҳамда ўғирлик ва камомадларини олдини олиш борасида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан тизимли ишлар ташкил этиш вазифалари топширилсин; тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин. Республика вазирлик ва идоралари, шу жумладан вилоят бошқарма ва ташкилотлари Ишчи гуруҳлари томонидан туманда ўтказиладиган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тузилаётган “Йўл харита”лари ва баёнлари билан тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар ҳамда харажатлар прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмасин. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга киради. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (С.Қурбонов) ҳамда халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Р. Худашукуров) зиммасига юклатилсин.         Халқ депутатлари туманКенгаши раиси, Боғот туман ҳокими                                                              О.Холбоев



Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?