Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда марказлаштирилган коммунал сув тармоғи бўлмаган ҳудудларга локал сув етказиб беришни ташкил қилиш тўғрисида
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда марказлаштирилган коммунал сув тармоғи бўлмаган ҳудудларга локал сув етказиб беришни ташкил қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарорига мувофиқ, истеъмолчиларга махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6,14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. “Туямўйин-Урганч” МСКФ ДУК туман бўлими томонидан аҳолига (истеъмолчилари)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериладиган ҳудудлар, ичимлик суви миқдори, муддати ва етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифлари, нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. “Туямўйин-Урганч” МСКФ ДУК туман бўлими раҳбари У.Нурметовга: - ичимлик сувини белгиланган тартибда шартнома асосида махсус автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида, тўлиқ етазиб беришни таъминлаш; - истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви бўйича ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш топширилсин. 3. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Боғот садоси” газетасида эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг bagatdistrict.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Курьязов зиммасига юклатилсин.
Боғот тумани ҳокими О.Холбоев
Bosh sahifaga qaytish