Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

23.02.2021 347 қ Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

  • Qog'ozga chop etish

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, тумандаги транспорт воситаларининг 2021 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :   Боғот туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи (У.Атажанов) зарур шарт-шароитлар (техник диагностика ускуналари, кўтариш мосламалари ёки қараб чиқиш учун чуқурчалар, назорат-ўлчаш асбоблари, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдонча) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотлар ҳамда техника хизмати кўрсатиш станцияларида, ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида, ДЙҲХХ органлари томонидан ўрнатилган техник назорат постларида тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласин. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Туманда юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2021 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги 345к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи, транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2021 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин. Мазкур қарор расмий манбаларда эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Қурязов зиммасига юклатилсин.   Боғот тумани ҳокими вазифасини бажарувчи                                                      Ш.Яхшибаев



Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?