Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

2021-yil 27 - март 577қ-son Туман ер захира фондидаги ер майдонларини мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш ҳамда янгидан фермер хўжаликлари ташкил қилиш учун танлов эълон қилиш тўғрисида

  • Qog'ozga chop etish

2021-yil  27 - март        577қ-son                            Bog‘ot   shaharchasi     Туман ер захира фондидаги ер майдонларини мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш ҳамда янгидан фермер хўжаликлари ташкил қилиш учун танлов эълон қилиш тўғрисида   Туман ер захира фондидаги ер майдонларини мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш ҳамда янгидан фермер хўжалики ташкил қилиш учун танлов эълон қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб   Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:   Туман ер захира фондидаги ер майдонларини мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш ҳамда янгидан фермер хўжаликлари ташкил қилиш учун танлов эълон қилинсин. Туманда фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги учун ер майдонлари ажратиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси (Э.Худайберганов)га иловага мувофиқ танловга қўйилган лойиҳалар бўйича танлов ўтказиш топширилсин. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (М.Абдулаева), “Боғот садоси” таҳририяти (Ш.Усмонхўжаев) га танловга қўйилган лойиҳаларни туман ҳокимлиги расмий веб сайтида ҳамда газета саҳифаларида ёритиш вазифаси топширилсин. 4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Э.Худайберганов зиммасига юклатилсин.   Боғот тумани ҳокими                                                 Ш.Яхшибаев Туман ҳокимининг 2021 йил            27 мартдаги 577қ сонли қарорига илова   Туман ер захира фондидаги танловга қўйилган ер майдонлари   1-лойиҳа:  Туркистон ҳудудидаги 185, 747к-контурлардаги жами           5,0 гектар, шундан 5,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлардан иборат бўлган ер участкасида балиқчилик йўналишида янгидан фермер хўжалиги ташкил қилиш учун; 2-лойиҳа: Туркистон ҳудудидаги 687, 688-контурлардаги жами                  12,7 гектар, шундан 12,0 гектар экин ер майдони, 0,6 гектар  ариқ ва зовурлар остидаги,  0,1 гектар  йўллардан  иборат бўлган ер участкасида янгидан паррандачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун; 3-лойиҳа: Ғалаба худудидаги 636, 668, 678, 681, 682, 683, 684, 685, 700к, 702 -контурлардаги жами 31,1 гектар, шундан 28,0 гектар экин ери, 1,9 гектар ариқ ва зовурлар остидаги, 1,2 гектар йўллар остидаги ер майдонларидан иборат ер участкасида янгидан чорвачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун; 4-лойиҳа: Ғалаба худудидаги 599, 601, 603к, 686, 693, 694к, 695к,          696 - контурлардаги жами 20,9 гектар, шундан 19,4 гектар экин ери, 0,6 гектар ариқ ва зовурлар остидаги, 0,1 гектар йўллар остидаги ва 0,8 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкасида янгидан чорвачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун; 5-лойиҳа:  Тошкент ҳудудидаги 1115, 1116, 1117, 1122,1093, 1096, 1098, 1099, 1100, 1101, 1102, 1114, 1118, 1119, 1120, 1121-контурлардаги жами                  30,1 гектар, шундан 23,5 гектар экин ери, 6,3 гектар ариқ ва зовурлар остидаги, 0,3 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер участкасини мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш учун; 6-лойиҳа: И.Дўсов ҳудудидаги 2033-контурдаги жами 8,4 гектар, шундан 8,4 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошка ер участкасини мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш учун; 7-лойиҳа: И.Дўсов ҳудудидаги 1966к, 1973-контурлардаги жами              5,0 гектар шундан 5,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошка ер участкасида янгидан фермер хўжалиги ташкил қилиш ҳамда мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш учун; 8-лойиҳа: И.Дўсов ҳудудидаги 1102-контурдаги жами 3,2 гектар шундан 3,2 гектар боғ  ер майдонини мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш учун; 9-лойиҳа:  Огохий ҳудудидаги  1244 - контурдаги жами 1,5 гектар шундан 1,5 гектар боғ  ер майдонини мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш учун; 10-лойиҳа:  Дехқонбозор ҳудудидаги  86қ - контурдаги жами 3,5 гектар шундан 3,5 гектар узумзор  ер майдонини мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш учун танлов эълон қилинсин.



Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?