Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Қумбодоқ маҳалласи номини Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти, марҳум санъаткор Ортиқ Отажонов номига ўзгартириш тўғрисида.

  • Qog'ozga chop etish

2021 - yil 29 - sentabr VI-53-46-12-170-K/21 Bog‘ot tuman hokimligi   Қумбодоқ маҳалласи номини Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти, марҳум санъаткор Ортиқ Отажонов номига ўзгартириш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларннг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги қарорига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И: 1. Тумандаги “Қумбодоқ” маҳалласининг номланишини Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти, марҳум санъаткор Ортиқ Отажонов номига ўзгартирилсин. 2. Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг Боғот тумани филиали (Э.Эшниязов), Ички ишлар бўлими (А.Абдуллаев), туман ҳокимлиги тизимидаги бошқарма, бўлим, ташкилот ва муассасалар: “Қумбодоқ” маҳалласининг номланишини Ортиқ Отажонов номига ўзгартирилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан бир ойлик муддатда белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилсин ҳамда ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилсин. 3. Мазкур қарор расмий манбаларда эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин. 4.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Шарипов) ва Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири (М.Қурёзов) зиммасига юклатилсин.     Кенгаш раиси Ш.Яхшибаев Ҳужжатни юклаб олиш



Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?