Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Тумандаги “Майда миллат” аҳоли яшаш пунктини “Дўстлик” номига ҳамда “Шохлар” аҳоли яшаш пунктини “Шайхлар” номига ўзгартириш тўғрисида.

  • Qog'ozga chop etish

2021 - yil 12 - oktabr VI-54-52-12-170-K/21 Bog‘ot tuman hokimligi   Тумандаги “Майда миллат” аҳоли яшаш пунктини “Дўстлик” номига ҳамда “Шохлар” аҳоли яшаш пунктини “Шайхлар” номига ўзгартириш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш,бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларннг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарорига мувофиқ вилоятдаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида”ги масала юзасидан Давгеодезкадастр давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси раиси Т.М.Абдуллаев раҳбарлигида 2020 йил 24 июлда ўтказилган йиғилиш баёнининг хулосасига асосан Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И: 1. Тумандаги “Майда миллат” аҳоли яшаш пункти номи “Дўстлик” номига ҳамда “Шохлар” аҳоли яшаш пункти номи “Шайхлар” номига ўзгартирилсин. 2. Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг Боғот тумани филиали (Э.Эшниязов), туман ички ишлар бўлими (А.Абдуллаев), туман ҳокимлиги тизимидаги бошқарма, бўлим, ташкилот ва муассасалар: “Майда миллат” аҳоли яшаш пунктининг “Дўстлик” номига ҳамда “Шохлар” аҳоли яшаш пунктининг “Шайхлар” номига ўзгартирилиши муносабати билан тегишли тадбирларни амалга ошириш юзасидан бир ойлик муддатда белгиланган тартибда зарур чоралар кўрсин ҳамда ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсин. 3. Мазкур қарор расмий манбаларда эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин. 4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Шарипов) ва халқ депутатлари туман Кенгаши “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш  бўйича” доимий комиссияси раиси (М.Матмуратова) зиммасига юклатилсин.   Кенгаш раиси Ш.Яхшибаев



Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?