Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида

  • Qog'ozga chop etish

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, депутатлик корпуси иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 2021 йил 3 февралдан Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи котибияти ташкил этилсин. Қуйидагилар: Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши котибияти тузилмаси 1-иловага мувофиқ; Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши котибияти тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Боғот тумани ҳокимлиги умумий бўлими (Х.Болтаев), туман ҳокимлиги молия бўлими (Ж.Рўзметов) билан биргаликда: Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши котибиятининг штатлар жадвали ҳамда 2021 йил учун харажатлар сметаси ишлаб чиқиб тасдиқлаш учун киритсин. Котибиятнинг давлат рўйхатидан ўтказиш, алоҳида муҳри ва штампи тайёрлаш каби тадбирларни ташкил этсин; Котибиятга хизмат хонаси ажратиш, моддий техника базаси билан таъминлаш ва хизмат автомобили ажратиш бўйича таклиф киритсин. Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши котибияти ташкил қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.   Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси,Боғот туман ҳокими вазифасини бажарувчи                                     Ш.Яхшибаев          Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши котибияти ТУЗИЛМАСИ                        



Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?